Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2026   |   3 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2026, 3 Зулқаъда, 1447
Мақолалар

Устознинг сабоғи

04.02.2025   10141   1 min.
Устознинг сабоғи

Устоз хаттахтага 1 рақамини ёзди ва ўқувчиларга қараб: “Бу сизнинг инсонийлигингиз”, деди. Сўнг 1 рақами ёнига 0 рақамини ёзиб: “Бу сизнинг бойлигингиз” деди. Яна бир 0 ёзар экан: “Бу сизларнинг мартабангиз”, деди.

Устоз шу зайл рақамни йириклаштириб бораркан, инсон ҳаётда эришиши мумкин бўлган ютуқларни санарди. Кейин эса... Бошланишдаги 1 рақамини ўчириб ташлади. Хаттахтада ҳеч бир қийматга эга бўлмаган ноллар қолди. Шунда устоз шогирдларига: “Агар сизда инсонийлик бўлмас экан, қолган ютуқларнинг бари ҳеч бир қийматга эга бўлмайди”, деди.      

Қиссадан ҳисса шуки, ҳаётнинг ўзи бир дарсхона. Бирини кўриб фикр қил, бирини кўриб шукр қил, деган нақл бежиз айтилмаган. Аллоҳ бизга берган умрни Ўзи рози бўладиган, бошқаларга наф келтирадиган, дунё ва охиратда фойдали бўлган ишларга сарфлайлик. 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди

20.04.2026   4474   1 min.
Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.

6-20 апрель кунлари Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида қироат дарсларининг навбатдаги амалий машғулотлари бўлиб ўтди.

Қуръон ва тажвидни ўргатиш ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарсларда Абдуллоҳ қори Ҳайдаров (Бухоро вилоятида), Абдусамад қори Мамасолиев (Хоразм вилоятида) ва Абдулбосит қори Эшқобилов (Тошкент вилоятида) амалий машғулотлар ўтказишди.

Бундай ўқувлар режа асосида давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари