Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446

Ўзбекистон ва Иордания вазирлари учрашув ўтказди

04.02.2025   16232   1 min.
Ўзбекистон ва Иордания вазирлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Иордания вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Мсаллам Ал-Халаила билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


"Иорданияга ташрифимиз давомида Вақф, Ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Мсаллам Ал-Халаила жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг tеlеgrаm-каналида. – Халқларимизни умумий дин ва анъаналар боғлаб туради. Таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, жаҳон тенденциялари бўйича мунтазам фикр алмашишни ташкил этиш, юз бераётган чақириқларни ҳал этиш бўйича илғор тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилдик".

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

12.05.2025   2953   1 min.
Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг иши ажойибдир. Унинг ҳамма иши ўзига яхшиликдир. Бу мўминларга хос бўлиб, бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).