Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Май, 2025   |   24 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
04:58
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:45
Хуфтон
21:16
Bismillah
22 Май, 2025, 24 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Имом ва отинойилар малакаси оширилди

06.02.2025   12520   1 min.
Имом ва отинойилар малакаси оширилди

Диний идора тасарруфидаги масжидларда фаолият юритиб келаётган имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойилар, "Хадичаи Кубро" мадрасаси муддарисалари 2025 йил 6 январь кунидан бошлаб 1 ой давом этадиган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида ташкил этилган 144 соатлик малака ошириш ўқувлари жараёнида 138 нафар соҳа ходимлари тингловчи сифатида малака оширди.


Навбатдаги малака ошириш ўқувлари 3 февралдан бошланиб, унда 129 нафар имом-хатиб ва имом ноиблар тингловчи сифатида иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Имом ва отинойилар малакаси оширилди Имом ва отинойилар малакаси оширилди Имом ва отинойилар малакаси оширилди Имом ва отинойилар малакаси оширилди Имом ва отинойилар малакаси оширилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Кучли шамол бўлганда ўқиладиган дуо

17.05.2025   9497   1 min.
Кучли шамол бўлганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ

"Аллоҳумма инний асалука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи", деб айтар эдилар".

Роббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Роббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.