Cавол: Намозларни уйда жамоат бўлиб ўқиш билан масжидда жамоат билан ўқишнинг фарқи борми ёки савоби бир хил бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бир хил бўлмайди. Сабаби масжидга боришнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Киши уйида жамоат бўлиб ўқишда жамоатга бериладиган савобга эришса, масжидга борганда жамоатга бериладиган савоблар билан бирга масжидга бориш ажру савобига ҳам эга бўлади. Зеро, ихлос билан уйидан покланиб, намозни адо қилиш учун йўлга чиққан кишининг бир қадам ташлаши билан хатоси ўчирилса, яна бошқаси билан даражаси кўтарилади (“Саҳиҳи Муслим” ва “Фатовои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мутахассиси Ҳурмуҳаммад Нурбаев Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида бўлишди.
Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган 28-давра битирувчилари учун тадбир ташкил этилди.
Якунда битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати