Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Октябр, 2026   |   10 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:23
Қуёш
06:41
Пешин
12:13
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:50
Bismillah
21 Октябр, 2026, 10 Жумадул аввал, 1448

Бу гапингиз жавоб бўлмайди!

10.02.2025   9575   3 min.
Бу гапингиз жавоб бўлмайди!

Умри илм йўлида ўтган олимнинг олдига бир ёш йигит келиб: “Сизлар тўғри йўлда эмассизлар”, деди.

Олим эса нимтабассум билан: “Нега ундай деяпсан, болам?” деди.

Шунда болакай: “Сизлар Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қиласизлар. Масалан, Аллоҳ Аршнинг устидалигини, туннинг учинчи қисмида дунё осмонига тушишини ва ҳоказоларни... Ҳолбуки булар оят ва ҳадислар билан собит бўлган” деб ақллилик қилди.

Кекса ёшли олим унинг юзига термулдида хаёлидан: “Жоҳил бўлишига қарамасдан нодонлигидан бехабар бу авлодни ким тарбиялаяпти? Эссиз ёшлик ва ёшлар” деган гаплар ўтди.

Кейин эса: “Болам, ҳаммамиз ҳам Аллоҳни яхши кўрамиз. Ақида борасида чуқур илм олмасдан гапириб бўлмайди. Сен яхшиси илм ўрган, одоб ўрган” деди.

Бу гапни эшитган болакай: “Жавобдан қочиб ҳар хил гаплар гапирманг. Дангал жавоб беринг” деб истеҳзо қилди.

Аслида юқоридаги гап унга яхшигина жавоб бўлганди. Аммо у буни тушунмади. Шунда олим киши болага қараб: “Майли, сен айтганча бўлақолсин. Аллоҳ таоло Аршнинг устида деяпсан а? Шундайми?” деди.

Бола “Ҳа, бу оятда келган” деб жавоб берди. “Хўп, яхши. Ҳар кеча дунё осмонига тушади, шундайми?” деб сўради олим.

Болакай яна “Шундай, бу саҳиҳ ҳадисда келган” деди.

Олим киши: “Ҳар кечанинг учинчи қисмида дунё осмонига тушса, Аршнинг устига қачон ўтиради?” деди.

“Нима деганингиз бу?” деб сўради ҳатто саволнинг ҳам мазмунига тушунмаган нодон бола.

Шунда олим: “Қара, бизда кеч кирганда қаердадир тонг отади, қаердадир пешин бўлади, яна қаерлардадир аср вақти бўлади ва ҳоказо. Туннинг учинчи қисми ҳам доимо айланиб туради. Дунёнинг қаеридадир доимо туннинг учинчи қисми бўлиб турса, Аллоҳ қачон Аршни устига бориб жойлашади?” деди.

Саволни зўрға тушунган болакай “Сизлар тўғри жавобдан қочиб фақат фалсафа қиласизлар. Бу гапингиз жавоб бўлмайди. Ояту ҳадис”... деётганда, олим: “Сенинг бемаъни саволингга жавоб бериш учун шу савияга тушяпман. Агар илмни тўғри тартибда, тўғри илм аҳлидан ўқиганингда миянгга бунақа савол келмасди аслида” деди.

Ҳа азизлар, ояту ҳадисни ҳамма ҳам ўзича тушуниб кетавермайди. Айниқса эътиқодга тегишли бўлса, ўта эҳтиёт бўлиш керак.

Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни фақат ва фақат олимлар тўғри тушуна олади. Бу борада интернетдан ёки жоҳиллардан ўрганганларнинг ҳаммаси адашгандир. Аҳли сунна вал жамоа яъни Мотуридий ва Ашъарийларнинг йўлидан айрилмангки, ҳалок бўласиз!


Улуғбек домла ЖИЯНОВ,
Мир Араб Олий мадрасаси ўқитувчиси.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди

21.10.2026   919   1 min.
Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш ва фуқароларнинг диний-ижтимоий масалаларига ечим топиш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Хусусан, бугун, 21 октябрь куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини яқиндан тинглади.

Учрашув давомида масжидларнинг бугунги ҳолати, имом-хатибларнинг фаолияти, шунингдек, ҳаж сафари ва моддий кўмакка оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Қабул жараёнида ҳар бир инсонга алоҳида эътибор қаратилиб, шаръий саволлар юзасидан керакли тавсиялар берилди. Ижтимоий ва моддий ёрдам сўраб келганларга эса амалий кўмак кўрсатилди.

Аҳамиятлиси шундаки, бу каби юзма-юз ва очиқ мулоқотлар нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам яхши анъанага айланган.

Жойларда ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари имом-домлалар томонидан аҳоли қабуллари ўтказилиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ечим топилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди Диний идорада ҳамюртлар билан самимий мулоқот қилинди
Ўзбекистон янгиликлари