Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Май, 2026   |   4 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:21
Қуёш
04:59
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:45
Хуфтон
21:16
Bismillah
22 Май, 2026, 4 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

"Устоз-шогирд" мактаби йўлга қўйилади

11.02.2025   20436   1 min.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида касбий маҳоратни ошириш, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолият олиб бориш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида "Устоз-шогирд" мактаби жорий қилинади. 

Бу анъанани қайта тиклаш, соҳада хизмат қилаётган ёш кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Фарғона вилояти вакиллиги томонидан тадбир ташкил этилди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов ҳамда шаҳар-туман бош имом-хатиблари, тажрибали имомлар иштирок этишди.

Тадбирда таълим даргоҳларини тамомлаб, соҳада фаолият бошлаган ёш имомлар тажрибали, устозларга бириктирилгани, ушбу тизим ёш имомларнинг касбий маҳоратини ошириш, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолиятни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Устоз ва шогирдларга қўйиладиган вазифалар айтилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди

22.05.2026   1872   1 min.
Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Шу йилнинг 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирокида Қурбон ҳайитига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари, юртимиздаги туман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирок этди.
Йиғилиш аввалида муҳтарам Президентимизнинг Саудия Арабистонида бўлиб турган Муфтий ҳазратлари билан телефон орқали мулоқотлари, ҳожиларнинг кўтаринки кайфияти ҳақида сўз борди. 
 
Шундан сўнг улуғ айём — Қурбон ҳайити намозини юртимизда уюшқоқлик, юқори тартиб-интизом ва кўтаринки руҳда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Муфтий ҳазратларининг жойларга етказилган кўрсатма ва тавсияларига амал қилиш, масжидларнинг байрам тадбирларига шайлик ҳолатини кўздан кечириш, намозхонлар учун хавфсизлик ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда барча шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилди.
 
Масофавий йиғилишда улуғ айём арафасида меҳр-мурувват ва саховат тадбирларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан далда бўлиш юзасидан имом-хатибларга тегишли топшириқлар берилди. 

Шу билан бирга, юртимиздаги қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, тозалик ишларини кучайтириш ҳамда атроф-муҳитни тартибга келтириш бўйича уюшқоқлик билан ҳашарлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари