Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.
(Абу Довуд, Насаий, Ибн Сунний ва Термизий ривояти).
Имом Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган:
"Ё Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?" деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан дунё ва охиратдаги офиятни сўранглар", дедилар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Агар иймонингиз сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсангиз, ушбу дуони кўп ўқинг:
اللّهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا
Ўқилиши: Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва маҳрууман
Маъноси: Аллоҳим! Мени бадбахт ва маҳрум бўлувчилардан қилмагин!
Шайх Муҳаммад Шинқитий раҳимаҳуллоҳ