Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Июл, 2025   |   19 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:21
Қуёш
05:02
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:33
Bismillah
14 Июл, 2025, 19 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Аёллар таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

14.02.2025   9409   1 min.
Аёллар таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

Савол: Аёллар ҳам хатм қилиш учун таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёлларнинг Қуръонни хатм қилиш мақсадида таровеҳни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ ҳисобланади. Аёллар учун бу борада энг мақбул ечим уйида ўзи таровеҳ намозини ўқийди. Кучи етгунича Қуръони каримни ўқиб, хатмини ҳам қилиб бораверади. Қолаверса, аёлларни намози ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Aудиолар

Фитна олов кабидир

11.07.2025   2899   1 min.
Фитна олов кабидир

Раҳимберди домла Раҳмонов

АУДИО