Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Август, 2025   |   18 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:00
Қуёш
05:29
Пешин
12:33
Аср
17:23
Шом
19:30
Хуфтон
20:52
Bismillah
12 Август, 2025, 18 Сафар, 1447
Янгиликлар

Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада

14.02.2025   16772   2 min.
Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада

2025 йилнинг 25 январидан 25 майига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган “II Халқаро Ислом санъати биенналеси” бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан исломий мерос, нодир қўлёзмалар, ҳаттотлик ва наққошлик ижодлари, қадимий тангалар, либослар ва бошқа ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонининг икки саҳифаси ушбу кўргазмага қўйилган. Мазкур экспонатни намойиш этиш ташаббуси Ўзбекистондаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илгари сурилди.

***

Кўргазмадаги иштирок ва унга тайёргарлик жараёни бир неча босқичда амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идора кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонини шахсан кўздан кечириб, унинг ҳимояси, келажак авлодга етказилиши ва халқаро кўргазмаларда муносиб тақдим этилиши борасида муҳим кўрсатмалар бердилар.

 

Кўргазмага йўл олган вакилимизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқуловлар хайрли дуолар билан кузатиб, ушбу намойиш юртимиз ва исломий мерос учун манфаатли бўлишини тиладилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин Маҳкамов Жидда шаҳрига бориб, кўргазма махсус гуруҳи вакиллари ҳамда Франциянинг Лувр музейи реставратори билан ҳамкорликда Катта Лангар Қуръони саҳифаларини кўргазма залидаги махсус жиҳозга жойлаштирди.

 

Айтиш мумкинки, Катта Лангар Қуръони Ислом тамаддунининг ноёб дурдонаси бўлиб, унинг саҳифалари жаҳон илмий жамоатчилиги ва санъатшунослари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

***

Халқаро Ислом санъати биенналеси дунё бўйлаб кўплаб таниқли санъатшунос, тарихчи ва илмий жамоатчилик вакилларини бирлаштирадиган йирик кўргазмалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистоннинг бебаҳо исломий мероси намойиш этилиши мамлакатимиз маданий-илмий меросини дунё ҳамжамиятига танитишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман

11.08.2025   2141   1 min.
Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман

 

حدثنا أبو قلابة عبد الملك بن محمد حدثنا عبد الصمد بن عبد الوارث نا شعبة عن عبد الملك بن عمير عن مصعب بن سعد عن أبيه عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم أنه كان يقول: ”اللهم إني أعوذ بك من الجبن والبخل وفتنة المحيا وفتنة الممات وفتنة المسيح الدجال

 

Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: Аллоҳим Сендан қўрқоқликдан, бахилликдан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар”.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси