Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июл, 2025   |   25 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:07
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:26
Bismillah
20 Июл, 2025, 25 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда

17.02.2025   10249   1 min.
Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда

Ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз отинойилари томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан бир талай тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида 606 та, тўй, маърака-маросимларни тартибли ўтказиш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик бўйича 651 та, бидъат-хурофотлар ва дабдабабозликка қарши 599 та, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, ажримларнинг олдини олиш бўйича 461 та оила билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, мигрантлар билан Ватан муқаддаслиги, ёт ва бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик борасида 383 та суҳбат ва тадбирлар ўтказилди. Кам таъминланган оилаларга турли ёрдамлар кўрсатилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда Отинойилар оилаларга кўмакчи бўлмоқда
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Аёл киши эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими?

14.07.2025   3433   1 min.
Аёл киши эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Аёл киши уйида эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Агар жоиз бўлса, аёл қаерда туради?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, аёллар уйда эрлари ёки бошқа эркак маҳрамларига иқтидо қилган ҳолда жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоиз бўлади. Бу борада аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай зикр қиладилар:

“Агар имом билан бир аёл намоз ўқимоқчи бўлса, унинг орқасида туради. Чунки аёлни эркак билан бир сафда ёнма-ён туриши эркакнинг намозини бузади. Агар имомдан ташқари бир эркак ва бир аёл бўлса, эркак имомнинг ўнг томонига ва аёл эса, орқасида туради. Агар имомдан ташқари икки эркак ва битта аёл бўлса, икки эркак имомнинг орқасида ва битта аёл уларнинг орқасида туради. Агар эркаклар ва аёллар ҳамда ёш ўғил ва қиз болалар жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлсалар, у ҳолда имомнинг орқасида дастлаб балоғатга етган эркаклар туради. Сўнг балоғатга етмаган ёш ўғил болалар, сўнг балоғатга етган аёллар, сўнг ёш қизлар турадилар” (“Бадоеус-саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази