Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Май, 2025   |   12 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:10
Пешин
12:24
Аср
17:22
Шом
19:33
Хуфтон
21:00
Bismillah
10 Май, 2025, 12 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Хушхабар: Хоразмдаги янги "Дарвеш бобо" масжиди фойдаланишга топширилди

18.02.2025   17998   1 min.
Хушхабар: Хоразмдаги янги

Бугун, 18 февраль куни Боғот туманида янгидан қуриб битказилган "Дарвеш бобо" жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров, мутасаддилар, имом-хатиблар ва маҳалла аҳли жам бўлишди.

Маросимда Қуръони карим тиловати ва бу масжиднинг то қиёматгача мўмин-мусулмонларга хизмат қиладиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар айтиладиган саждагоҳ бўлишини, янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар фаолият юритишини Аллоҳ таолодан сўраб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилинди.

Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги Хушхабар: Хоразмдаги янги
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса

07.05.2025   4078   1 min.
Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар» (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).