Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июн, 2025   |   5 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:53
Пешин
12:27
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:45
Bismillah
30 Июн, 2025, 5 Муҳаррам, 1447

Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

19.02.2025   16304   1 min.
Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

Шу йил 19 февраль, чоршанба куни эрталабдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг киравериши юртимизнинг турли ҳудудларидан келган келган ҳар хил ёшдаги кишилар билан гавжум.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар ҳолати, Рамазонда масжидларга қори қўйилиши, ҳаж ва умра, моддий ёрдам масалаларида қилган мурожаатларини эшитди.

Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва сўровлар атрофлича ўрганилиб, Диний идора ваколати доирасида тегишлилари бўйича масъулларга тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ота-онангизнинг бу сўзларига ишонманг!

08.01.2025   9186   1 min.
Ота-онангизнинг бу сўзларига ишонманг!

Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни  сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ