Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Октябр, 2026   |   7 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:38
Пешин
12:08
Аср
15:55
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
18 Октябр, 2026, 7 Жумадул аввал, 1448

Илм олганим қаерда қолади?

24.02.2025   5691   1 min.
Илм олганим қаерда қолади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир киши имом Вакийъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳни сўкди. У зот жавоб қайтармадилар. Одамлар: “Унга жавоб қайтармайсизми?” дейишди. Шунда у зот: “Унда илм олганимиз қаерда қолади?!” дедилар.

Агар сизга бирор ақлсиз кимса гап қотса, унга жавоб қайтарманг. Илмингиз ҳурматидан, илмдан олган тарбиянгиз сабабидан одоб сақланг.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ақли паст кимса менга ниҳоятда қабиҳ сўзлар билан гапирса, унга жавоб қайтаришни ўзимга эп кўрмайман. Унинг сафоҳати ортган сари, менинг ҳалимлигим ортади. Гўё чўғ исириқни куйдирган сари, унинг ҳушбўйи кўпрок таралгандек”.


Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Биринчи Президент мақбараси зиёрат қилинди

18.10.2026   3252   1 min.
Биринчи Президент мақбараси зиёрат қилинди

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи давомида Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

Қуръон оятлари тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари