Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Октябр, 2026   |   6 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:18
Қуёш
06:37
Пешин
12:08
Аср
15:56
Шом
17:44
Хуфтон
18:58
Bismillah
17 Октябр, 2026, 6 Жумадул аввал, 1448

Ким бу эшикни очса...

24.02.2025   5822   3 min.
Ким бу эшикни очса...

Агар динимиз таълимотларини диққат билан ўрганилса, тиланчилик, бировнинг қўлига қараш мутлоқ қораланади. Тиланчи бўлгандан кўра кўчада ўтин териб сотишга чорланади.

Келинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, саҳобалар ва уламоларимизнинг дангасаликдан, танбал ва боқиманда бўлишдан қайтарган сўзларини ўрганайлик ва улардан керакли хулосалар чиқарайлик.

Бу хусусда ҳадиси шарифда бундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир киши келиб тиланчилик қилишга рухсат сўради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар: “Уйингда бирон нарсанг борми?”.

“Ҳа, бор, кундузи остимизга солиб, кечаси устимизга ёпадиган бир эски мато ва сув ичадиган идиш, холос”, деди киши.

“Икковини келтир”, дедилар. У киши айтган нарсаларини олиб келди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўлга олиб бундай дедилар: “Буларни ким сотиб олади?”.

Саҳобалардан бири: “Мен уларни бир дирҳамга оламан”, деди.

“Ким бунинг устига зиёда қилади?”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бошқа саҳоба: “Мен уларни икки дирҳамга оламан”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки дирҳамни бояги кишига бериб: “Бир дирҳамга таом сотиб олиб, аҳли аёлингга олиб бор ва қолган бир дирҳамга болта сотиб ол-да, менга олиб кел”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини бажариб, ҳузурларига болта сотиб олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан унга соп ясадилар ва болтани унинг қўлига бердиларда: “Энди бориб, ўтин йиғиб, уни сот”, дедилар.

Ансорий ўтин йиғиб, уни сотиб, ўн беш дирҳамга эга бўлди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу маблағнинг бир қисмига таом харид қил, бир қисмига кийим-кечак сотиб ол!”.

Сўнгра айтдилар: “Бундай қилишинг сенга ярашади. Тиланчилик қилишинг қиёмат куни юзингга доғ бўлиб тушади”.

Инсон ҳунаридан ҳурмат кўради, Дунёда не экса, шуни ўради.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзига тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очиб қўяди. Ким ўзини ундан тийса, Аллоҳ ҳам уни сақлайди. Ким беҳожат бўлишни сўраса, Аллоҳ уни беҳожат қилади. Сизларнинг бирингиз арқон олиб, водийдан ўтин териб бозорга келтириб, бир мудд хурмога сотса, ўша иши одамлар берадиган ёки бермайдиган садақани сўрашидан яхшидир” (Имом Байҳақий ривояти).

 

“Ҳалол касб-ҳунар – қут-барака келтирар” китобидан

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

16.10.2026   39949   1 min.
Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.

Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.

Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди
Янгиликлар