Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Октябр, 2026   |   16 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:29
Қуёш
06:48
Пешин
12:12
Аср
15:43
Шом
17:28
Хуфтон
18:42
Bismillah
27 Октябр, 2026, 16 Жумадул аввал, 1448

Сиз бундай камбағал эмасмисиз?

24.02.2025   5360   3 min.
Сиз бундай камбағал эмасмисиз?

Кўпинча маблағсиз, эҳтиёжманд одамга “камбағал” деб қаралади. Аслини олганда ҳақиқий камбағал бу – нафсу ҳавонинг асири бўлган, қалбига иккиюзламачилик, зулм, ғурур каби разилликлар ўрнашиб олган кишидир. Қалби инсонни эъзозлаш каби туйғулардан бўшаб қолган кишидир. Қалбида иймон машъаласи сўнган киши ҳақиқий камбағал, фақир ва бечорадир.


Ливан ёзувчиси Михаил Нуайма бундай дейди:

Ҳар бир мунофиқ ёки ўғри ё фосиқ – фақирдир.
Ҳар бир адоватчи, серғазаб, гиначи – фақирдир.
Ҳар бир ҳасадгўй, чақимчи, иккиюзламачи – фақирдир.
Ҳар бир моли, чиройи, салтанати билан мақтанадиган – фақирдир.
Еяётган нони бировнинг пешона тери эвазига бўлган ҳар бир киши – фақирдир.
Ўзи обрўли бўлиш учун қўшнисини хор қилган ёки қорнини тўйғазиш учун уни оч қолдирган киши – фақирдир.
Нафсу ҳавосига эргашиб, ишининг бошию охири жаҳолат бўлган ҳар киши – фақирдир.
Энди айтинг-чи, шулар ҳақиқий камбағал эмасми?! Улар ҳуснихулқ бобида фақир эмасми?!

 

Ë Робб! Бизни ана шундай фақирлардан ва уларга ўхшаганлардан қилиб қўйма. Бизни ўзингга муҳтожлардан ва берганингга рози бўладиган беҳожатлардан қил. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз хулқи энг гўзал бўлганингиздир”[1], деганлар.

Мазкур фақирлар тавба қилиб ўзларини ислоҳ қилмас эканлар, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганлари учун кўз ёш тўкишлари аниқ. Бир он тафаккур қилиб кўринг-чи, сиз ҳам уларнинг бири эмасмисиз? Агар шундай бўлса, нафсингизни терганг ва қораланган сифатлардан халос бўлинг-у, Аллоҳга қайтинг! Агар бунинг акси  бўлса, сиз ҳусни хулқда, иймонда экансиз. Аллоҳнинг раҳматига  лойиқсиз, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтинг.

Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бойлик бу – молнинг кўп бўлиши эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг тўқлигидир”[2], деганлар.

Улуғлардан бири айтади: “Камгина нарсаси бор фақир эмас, балки кўпни истайдиган ҳақиқий фақирдир”.

Бу борада шоир Мутанаббий ҳам бундай деган:

Кунларин сарфлар мол-дунё тўплаб,
Фақир бўлиб қолмай дея хавфсираб.

Бакр ибн Узайна ҳам бундай дейди:

Қанча бечора бор, чораси сабр,
Қанча фақирларнинг кўзлари тўқдир.
Яна не бойлар бор, дунёга асир,
Оч нафсдан ўзга ҳеч туйғуси йўқдир.

 

Ҳассон Шамсий Пошонинг “Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.

 


[1]  Имом Термизий ривояти.
[2]  Имом Бухорий ривояти.

 

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар учун "Қуръон ва тажвид илми" бинар дарси бўлиб ўтди

27.10.2026   4091   1 min.
Имом-хатиблар учун

Бугун, 27 октябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш" бўлими ҳамкорлигида Диний таълим муассасаси педагог кадрлари, имом-хатиб ва имом ноиблар учун "Қуръон ва тажвид илми" мавзусида бинар дарс ташкил этилди.

Дарсда "Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш" бўлими бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум динимизда вақт ва ундан унумли фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Имом-хатиблар учун Имом-хатиблар учун Имом-хатиблар учун Имом-хатиблар учун
Ўзбекистон янгиликлари