Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446
Мақолалар

Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+)

24.02.2025   9944   1 min.
Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+)

Шу йилнинг 22-23 февраль кунлари Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри, вилоят вакилликлари бошчилигида 2 119 та масжидда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. 
 

Хонақоҳлар, таҳоратхона ва қўшимча биноларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мўмин-мусулмонлар ибодат қилишлари учун яхши шароитлар ҳозирланди. Рамазон ойи давомида масжидларни тоза ва шинам сақлаш, овоз кучайтиргичларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилди.


Мутасадди ташкилотлар ва ёнғин хавфсизлиги идоралари билан ҳамкорликда Рамазон тадбирларини ўтказиш учун масжид биноларининг техник ҳолатлари ўрганилиб, фавқулодда ҳолатлар бўлиб қолган тақдирда фуқароларни кўчириш режаси, электр, газ жиҳозлари созлиги ва бошқа жиҳатлардан ўрганилди.


Ҳашар давомида масжид, зиёратгоҳ ва қабристонлар чиқиндилардан тозаланди, экин ерларига ишлов берилди, дарахтлар буталиб, таглари оқланди, ариқлар тозаланди. Манзарали, мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтказилди. 


Жумладан, 43 000 тупга яқин гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар экилди, улар атрофидаги 31 минг 700 метр ариқлар тозаланди. 21 минг 290 туп дарахт оқланиб, шакл берилди. Бу ишларга 530 та техника жалб қилинди. Ободонлаштириш ишларида имом-хатиблар бошчилигида масжид ходимлари, ҳайъат аъзолари ва намозхонлардан жами 20 мингдан зиёд киши фаол иштирок этди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+) Масжидларимизда Рамазони шарифга тайёргарлик жараёни қизғин (Фотолавҳа+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аллоҳга берган аҳдимизга хиёнат қилдик

12.05.2025   2367   3 min.
Аллоҳга берган аҳдимизга хиёнат қилдик

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилишларича, Абу Язид Бастомий илм талаб қилиш учун Боғдодга бормоқчи бўлдилар. Оналари у кишига қирқ динор бердилар. У пуллар у зотга оталаридан мерос қолган эди. Оналари ўғилларига: «Қўлингни қўлим устига қўй ва менга ростгўйликни лозим тутиб, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка сўз бер!» дедилар. У киши оналарига мазкур ишлар юзасидан сўз берди. Боғдодга борадиган карвон билан бирга йўлга чиқдилар.

Йўлда боришар экан, тўсатдан рўпараларидан йўлтўсар қароқчилар чиқиб, карвондаги ҳамма нарсани талай бошлади. Бастомийнинг устилардаги жулдур кийимни кўриб, у кишидан: «Сенда ҳам бирор нарса борми?» деб сўрашди. У зот: «Ҳа, менда қирқ динор бор» деб жавоб бердилар. Қароқчилар у кишининг гапларини эшитиб, масхара қилдилар, аҳмоқ деб ўйлаб, у зотни тарк этдилар.

Кейин улар ғорга, яъни ўзларининг қароргоҳларига қайтдилар. У ерда уларнинг катталари бор бўлиб, карвондан талаб олинган нарсаларни кутиб ўтирган эди. Уларни кўргач: «Карвондаги ҳамма нарсани олдингларми?» деб сўради. Улар: «Ҳа, олдик. Аммо бир йигит бундан мустасно. Биз ундан нимаси борлигини сўрадик. У: «Менда қирқ динор бор» деди. Биз унинг қилган ишига эътибор бермай, уни тарк этдик. Чунки, биз уни ақли заиф деб ўйладик» деб жавоб беришди.

Шунда бошлиқлари: «Уни дарҳол ҳузуримга олиб келинглар!» деб буюрди.

Бастомий ўғрилар бошлиғининг олдига келгач, бошлиқ у зотдан: «Сенда бирор нарса борми?» деб сўради. У киши: «Ҳа, ёнимда қирқ динор бор» деб жавоб бердилар. Ўғрилар бошлиғи ҳайрон бўлиб: «Қаерда у?» деди. Бастомий ёнларидан пулларни чиқариб, ўғрилар бошлиғига бердилар. Буни кўрган бошлиқ: «Сен мажнунмисан, эй йигит? Нега пулларинг борлигини айтиб, уларни ўз ихтиёринг билан беряпсан?» деб сўради.

Шунда у зот: «Мен ўз шаҳримдан чиқмоқчи бўлганимда, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка онамга сўз берганман, аҳдлашганман. Шунинг учун онамга берган аҳдимни бузмайман» деб жавоб бердилар. Бу гапларни эшитган ўғрилар бошлиғи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ». Сен онангга берган аҳдингга хиёнат қилишдан қўрқяпсан-у, биз эса, Аллоҳга берган аҳдимизга хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?» деди.

Кейин қароқчилар бошлиғи карвондан олинган барча мол-мулкларни қайтариб беришга амр қилди ва: «Эй йигит, мен сенинг олдингда, сен сабабли тавба қиламан» деди. Бу гапни эшитган барча ўғрилар: «Сиз бизни йўлтўсарликда бошлиғимиз эдингиз. Бугун эса, тавбада бизнинг бошлиғимиз, каттамизсиз. Биз ҳам барчамиз Аллоҳга тавба қилдик» дедилар. Ҳаммалари қилган хатолари учун тавба қилдилар, тавбалари гўзал бўлди.