Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Октябр, 2026   |   6 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:18
Қуёш
06:37
Пешин
12:08
Аср
15:56
Шом
17:44
Хуфтон
18:58
Bismillah
17 Октябр, 2026, 6 Жумадул аввал, 1448

Сиз сўкманг!

25.02.2025   5061   3 min.
Сиз сўкманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир оқшом Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ масжидга кирдилар. У киши билан бирга аскарлари ҳам бор эди. Йўлда ўтирган кишига туртилиб қоқилиб кетдилар. У зот Умар ибн Абдулазизга карата: “Нима бало, кўрмисан?!” – дедилар. Умар ибн Абдулазиз: “Йўқ”, деди. Қўриқчилар уни уришга шайланишди. Умар ибн Абдулазиз  уларни қайтарганича: “Мендан савол сўради, мен жавоб бердим”, деди ва бунга аччиқланмади ҳам, уни жазолагани ҳам йўқ, аксинча, уни кечириб, ишни босди-босди қилиб юборди.

 Бир куни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни биров ҳақорат қилди. У зот бўлса ходимини чақиртириб: “Бу кишидан сўранг-чи, бирорта иши бўлса битириб берайлик”, дедилар. Шунда ҳалиги одам бошини қуйи солиб, уялиб қолди.

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг дарс ҳалқаларида ўтирган бир одам у зотни сўкди. Имом унга қарамади ҳам, гапини ҳам бўлгани йўқ. Атрофидагиларни ҳам уни қувиб-солишларига рухсат бермадилар. Аксинча, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мажлисни якунлаб ҳовлига чиқдилар ва бояги кишига: “Бу менинг ҳовлим, агар чаласи қолган бўлса, бемалол давом этинг, яна ичингизда қолиб кетмасин”, дедилар. Киши уялганича узр сўраб кетди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биров сизда маълум бўлган айб билан айблаб, сизни сўкса, сиз уни ўзингиз биладиган унинг айби билан изза қилманг. Айтган гапининг балоси ўзига уради[1]”, дедилар.

Имом Жунайд намозга келаётганларида бир тентак у кишининг устидан ювинди тўкиб юборди. У киши бошдан оёқ шалаббо бўлди. Кейин эса: “Ҳар бир йўл қўйган камчиликларим ва қилган гуноҳларим учун Аллоҳга истиғфор айтаман, Аллоҳнинг лутфу иноятига ҳамдлар айтаман. Мен бирорта гуноҳ қилгандурманки, Аллоҳ таоло мени дунёда жазолаяпти, шунинг учун аччиқланмаслигим керак”, дея уйларига қайтиб бориб кийимларини алмаштириб, намоз ўқиш учун масжидга қайтган эканлар.

Иброҳим ибн Адҳамнинг олдидан ит етаклаб олган бир яҳудий ўтиб кетаётиб: “Эй Иброҳим, сенинг соқолинг тозами ё мана бу итнинг думими?” деб сўради.

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ эса: “Соқолим жаннатга кирадиган бўлса, итингнинг думидан покроқ ва афзалроқ бўлади. Соқолим жаҳаннамга кирадиган бўлса, итингнинг думи соқолимдан пок ва афзал бўлади”, деб жавоб берди.

Яҳудий шаҳодат калимасини айтишдан ўзини тутиб тура олмай: “Худо ҳаққи, бу пайғамбарларнинг хулқи”, дебди. Иброҳим ибн Адҳам камтарлик қилган эди, у кишининг ҳузурида бир яҳудий мусулмон бўлди. Иброҳим Адҳамни такаббурлик қилмагани, қизишиб кетмагани учун Аллоҳ таоло у кишига (қимматбаҳо) қизил туялардан-да яхшироқ инъом ато этди. Зеро, Набий алайҳиссалом бу борада: “Сиз сабабли Аллоҳ таоло бир кишини ҳидоят йўлига солиши сизда бўладиган қизил туялардан-да[2] яхшироқдир”, деганлар.


Ҳассон Шамсий Пошонинг “Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1]  Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти.
[2]  Қизил туя ўша замоннинг энг яхши ва қимматбаҳо улови бўлган. Унга ҳар ким ҳам эга бўла олмаган.

 

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

16.10.2026   36280   1 min.
Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.

Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.

Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди
Янгиликлар