frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

"Кўкалдош"га "Ислом фиқҳи асослари" китоби ҳадя қилинди

25.02.2025   7619   1 min.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот-ресурс маркази фондига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековнинг «Ислом фиқҳи асослари» китобидан 50 дона ҳадя қилинди. 

Китобда Ислом воқеий дин экани ва барча замону маконларга мос ҳамда мувофиқ келиши саодат асрида содир бўлган воқеа-ҳодисалар асосида илмий асослаб берилган. Бир мисол. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга қози қилиб тайинлаганларида бундай деганлар: “Агар сен бирор муаммога дуч келсанг, қандай ҳукм қиласан?” Шунда у: “Қуръондан ҳукм чиқараман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Қуръондан унинг ҳукмини топа олмасанг-чи?” деб сўрадилар. “Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳукм излайман”, деди. “Агар Расулуллоҳнинг суннатларидан ҳам топа олмасанг-чи?” деб сўраганларида: “У ҳолда ақлимга суяниб иш тутаман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг елкасига қоқиб: “Расулуллоҳнинг элчисини Ўзи рози бўладиган ишга муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёки у киши бўлмаган вақтларда саҳобалар томонидан бундай ижтиҳодлар кўплаб содир бўлган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг чиқарган ҳукмларидан тўғрисини тасдиқлаб, хатоларини тузатиб қўяр эдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ

26.06.2025   9311   2 min.
ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ


 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари вакиллари, блогерлар иштирок этди. Шунингдек, Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари Матбуот хизмати ходимлари Zoom дастури орқали масофадан туриб қатнашди. 
 Таъкидлаш жоизки, давлатимиз Раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнатларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари баробарида уларга юксак эътибор қаратиб келаётганлари қувонарли ҳол албатта.

 Тадбир Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков журналистларга Муфтий ҳазратларининг табрикларини етказиш баробарида халқимиз манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини билдириб ўтди. 
 Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали Ижодий бирлашмаси Бош директори Мадамин Сафаров сўзга чиқиб, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда ижод аҳлининг ўрнини алоҳида қайд этишди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан қилинаётган ҳамкорликлар туфайли телерадио ва матбуотдаги чиқишлар салмоғи йил сайин ортиб бораётганини таъкидлашди.

 Байрам тадбири якунида ўттиздан зиёд ҳамкор ОАВ вакилларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурномалари ва эсдалик ҳадялар тақдим этилди.  

 Фурсатдан фойдаланиб Muslim.uz жамоаси барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклаб қолади!
 ФОТОЛАВҲАЛАР 


 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 MUSLIM.UZ (http://muslim.uz/) GA  OBUNA BO'LING (https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7)  VA ULASHING (https://telegram.me/share/url?url=https://t.me/muslimuzportal)

 YouTube (https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured) | Instagram (https://www.instagram.com/muslimuzportali/) |  Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

#xabar #27_iyun #matbuot #axborot

ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ
Ўзбекистон янгиликлари