Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили Ҳабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигида намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси Янгиер шаҳрида ўтказилди.
“Муҳаммад Бобур” масжидида вакиллик ходимлари, туман шаҳар бош имом-хатиблари ва тажрибали имом-хатиблар жамланишди.
Ишчи гуруҳ тузилиб, улар ҳудуддаги 2 та масжид ва 12 та маҳаллага бириктирилди. Шунингдек, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Шу йил 8 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида вакиллик тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ўртасида “Мотуридий таълимоти билимдони” номли интеллектуал беллашув бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов кириш сўзи билан очиб, беллашувнинг маънавий, илмий ва тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз юритди. Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Отабек домла Авезовга эса танлов тартиб-қоидаларини тушунтирди.
Беллашув қуйидаги тўрт шарт асосида ўтказилди:
1. Тақдимот шарти
2. Мотуридий таълимоти бўйича савол-жавоб;
3. Диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатига оид савол-жавоб;
Танлов иштирокчилари мотуридийлик таълимотининг асосий қоидалари, ақидавий ечимлари ва мантиқий-илмий асослари юзасидан ўз билимларини намоён этди.
Беллашув якунларига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
• 1-ўрин: Мотуридий меъросхўрлари;
• 2-ўрин: Эътиқод дурдоналари;
• 3-ўрин: Ақида имомлари.
Мазкур танлов Имом Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш ва бу орқали соф эътиқод, илм ва маърифат асосларини жамиятда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати