Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Май, 2025   |   25 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:19
Қуёш
04:58
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:45
Хуфтон
21:18
Bismillah
23 Май, 2025, 25 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Оқдарё туманида сайёр йиғилиш ўтказилди

26.02.2025   12104   1 min.
Оқдарё туманида сайёр йиғилиш ўтказилди

Кеча, 25 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят вакиллиги ходими Ҳасан домла Темиров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Имом-хатиблар тақсимот асосида тумандаги 12 та масжид имом-хатиблари ҳамда 2023-2024 йилларда Ҳаж ибодатига бориб келган ҳожилар ҳамроҳлигида 16 та маҳаллада бўлиб, 80 дан зиёд ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва нотинч оилаларга кириб чиқишди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. 

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида ўтказилган хулосавий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммоларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ечиш, бунда соҳа ходимларининг иштироки масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Оқдарё туманида сайёр йиғилиш ўтказилди Оқдарё туманида сайёр йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Уламо ота-оналарга фарзанд тарбияси ҳақида суҳбат қилди

16.05.2025   7348   1 min.
Уламо ота-оналарга фарзанд тарбияси ҳақида суҳбат қилди

Дин ишлари бўйича қўмита, Сергели туман ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Сергели туманидаги “Мударрис халқаро мактаб”ида пойтахтимизда жойлашган “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфутдинов иштирокида “Кенгмакон” маҳалласида истиқомат қилувчи ота-оналар ва аҳоли вакиллари билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.
 

Тадбирда давомида фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқ ва илм эгаллашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Ота-онага ҳурмат, Ватанга садоқат ва маънавий поклик ёшларни ёт ғоялардан асрашда муҳим восита экани таъкидланди. Шунингдек, оиладаги тарбиянинг кучи, ота-онанинг фарзандга намуна бўлиши жамият барқарорлигига хизмат қилиши қайд этилди.


Тадбир якунида иштирокчилар ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Уламо ота-оналарга фарзанд тарбияси ҳақида суҳбат қилди Уламо ота-оналарга фарзанд тарбияси ҳақида суҳбат қилди Уламо ота-оналарга фарзанд тарбияси ҳақида суҳбат қилди