frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Илм олишнинг муҳимлиги ҳақида суҳбат қилинди

27.02.2025   13227   1 min.
Илм олишнинг муҳимлиги ҳақида суҳбат қилинди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Тумандаги 229-мактабнинг фаоллар залида ўтказилган ушбу учрашувда неъматлар шукри ила зиёда бўлиши, илм олишнинг қанчалик муҳимлиги тўғрисида сўз борди.
 

Маъруза давомида фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашда ҳар бир ота-онанинг вазифалари ҳақида айтиб ўтилди.

Саволларга атрофлича  жавоблар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Илм олишнинг муҳимлиги ҳақида суҳбат қилинди Илм олишнинг муҳимлиги ҳақида суҳбат қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Намозим бузилдими?

27.06.2025   4686   1 min.
Намозим бузилдими?

Савол: Масжиддаги жамоатда баъзан олдинги сафдаги одамнинг кийими калта бўлгани учун саждада орқаси қисман очилиб қолади ва бехосдан унга кўзимиз тушиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат ёки намозимиз бузилмайдими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уламолар таҳорат ва намозни бузувчи омилларни бирма-бир санаганлар. Улар ичида бировнинг авратига кўз тушиб қолиш сабабли бузилади, деган гап йўқ. Бировнинг, хоҳ аёлнинг, хоҳ эркакнинг авратига қараш сабабли бавл ёки бирор суюқлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Аммо бу дегани қараш, назар солиш мумкин экан, деб тушунмаслик керак. Чунки бундай ишлар асло мумкин эмас.

Бир нарсани ёдда тутиш лозимки, намоз ўқиш учун тайёрланаётган инсон намоз ўқиш асносида авратлари очилиб қолмаслигининг чорасини кўриши керак бўлади. Чунки бир рукн (фарз амали) миқдорича авратининг тўртдан бири очилиб турса, унинг намози бузилади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази