Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Март, 2026   |   7 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:56
Қуёш
06:15
Пешин
12:33
Аср
16:52
Шом
18:46
Хуфтон
19:59
Bismillah
27 Март, 2026, 7 Шаввол, 1447
Мақолалар

27.02.2025   10261   1 min.
Рамазон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Швеция вакиллари эътиқод эркинлиги ва бағрикенглик масаласини муҳокама қилди

27.03.2026   663   2 min.
Ўзбекистон ва Швеция вакиллари эътиқод эркинлиги ва бағрикенглик масаласини муҳокама қилди

#xabar #shvetsiya 
Шу йилнинг 24 март куни Ўзбекистон делегациясининг Швецияга ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги диний-маърифий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. Дастлаб Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг Динлараро мулоқот бўйича махсус вакили, элчи Кристиан Камил ҳамда вазирликнинг Марказий Осиё ва Яқин Шарқ йўналиши масъуллари билан мулоқот ўтказилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов бошчилигидаги делегация аъзолари мамлакатимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, динлараро бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Швеция томони Ўзбекистоннинг турли конфессиялар вакиллари учун ягона оила муҳитини яратиш ва минтақа давлатларини бирлаштиришдаги етакчилик ролини юқори баҳолаб, диний соҳадаги очиқ ва эркин мулоқотга тайёрлигини билдирди. 


Куннинг иккинчи ярмида Швеция Парламенти вице-спикери Юлия Кронлид билан бўлиб ўтган учрашувда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва ижтимоий-диний соҳадаги ислоҳотларнинг амалий натижалари муҳокама қилинди. 


Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан сўнгги йилларда эътиқод эркинлигини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва диний таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилган тарихий ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. 


Шунингдек, Швецияда истиқомат қилаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг маънавий эҳтиёжларини таъминлаш, уларга соф ислом маърифатини етказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Швециянинг тегишли ташкилотлари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.  


Диний конфессия вакиллари билан ҳам ўзаро мулоқотлар ўтказилди. 


Учрашув якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари томонидан парламентлараро дўстлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг стратегик аҳамияти яна бир бор таъкидланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Швеция вакиллари эътиқод эркинлиги ва бағрикенглик масаласини муҳокама қилди Ўзбекистон ва Швеция вакиллари эътиқод эркинлиги ва бағрикенглик масаласини муҳокама қилди
Дунё янгиликлари