Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июн, 2025   |   2 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
27 Июн, 2025, 2 Муҳаррам, 1447
Видеолар

Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди

02.03.2025   7953   1 min.

Бугун, 2 март куни Рамазон ойи муносабати билан хайр-саховат ишлари уюштирилди. 

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказиляпти. 

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатиб Мусохон домла Аббосиддинов бошчилигида Давлатабод туманида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган,  ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзга дин вакилларига мурувват кўрсатилди.

Давлатабод туманида яшаётган рус, корейс, ўзбек ва татар миллатига мансуб муҳтож кишилар ҳолидан хабар олинди

Зотан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алаҳйи ва саллам ҳам бағрикенглик тамойилига амал қилганлар. У зот ўзга юрт ва дин вакиллари, яъни Ҳабашистондан келган насроний меҳмонларни масжидларига таклиф қилиб: “Улар бизнинг дўстларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен ҳам уларни иззат-икром қилишни хуш кўраман”, деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлари тарихдан маълум. Бу хайрли ишлар Исломнинг нақадар бағрикенг дин эканини кўрсатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди Якка ёлғиз шахсларга меҳр улашилди
ВИДЕО
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Гуруҳбозлик қилманг!”

26.06.2025   3583   1 min.
“Гуруҳбозлик қилманг!”

Сабрсизлик мусулмонлар орасида турли ихтилофлар, уруш-жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Аллоҳ Таоло сабр қилувчилар билан бўлади. Уларни турли ёмонликлардан асрайди. Сабр қилмай, чидамсиз бўлганлар эса, ихтилоф гирдобига дучор бўладилар.

Ояти кариманинг охирида Аллоҳ таоло: “Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир”, деб марҳамат қилган.

Шунингдек, Аллоҳ таоло “Рум” сураси 31-32 оятларда мўмин-мусулмонларга қуйидаги хитобни қилади: “...Ва мушриклардан бўлманг. Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир жамоа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан бўлманг”.

Демак, динда тафриқага тушиш мушрикларнинг иши бўлиб танилган экан. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ихтилоф чиқариш, талашиб-тортишиш ҳам мушрикларнинг иши экан. Ҳар бир жамоа ўз олдидаги нарсадан шод бўлиб, бошқаларни паст санаши ҳам мушрикларнинг иши экан.

Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 109-оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: “Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур”, деган.

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафриқа ва гуруҳбозликка олиб борадиган низо ҳамда ихтилофларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан бошқа, ул ҳидоят йўлига тескари йўл ҳисобламоқда. Аллоҳ таоло бу оятда тафриқа ва гуруҳбозлик Пайғамбаримизнинг умматларига муносиб эмаслигини қаттиқ таъкидламоқда.

Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида сиз билан биз мусулмонларга хитоб қилиб: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, тафриқага тушганларга ўхшаш бўлманглар! Ана ўшаларга улуғ азоб бордир”, деган.

Тафриқага тушиб бир-биримиз ила тортишиш низолар урчиб, файзу барака кўтарилишига сабаб бўлади.

Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди

имом-хатиби Абдували Маҳмудхонов

@SOFTALIMOTLAR

МАҚОЛА