Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июн, 2025   |   23 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:02
Хуфтон
21:41
Bismillah
19 Июн, 2025, 23 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Аллоҳим, кенг ризқ ва яхшиликлар ато эт!

03.03.2025   5540   1 min.
Аллоҳим, кенг ризқ ва яхшиликлар ато эт!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

وَصَلَّى اللهُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمَ

 (اللَّهُمَّ) يَا ذَا الْمَنِ وَلَا يُمَنَّ عَلَيْكَ يَا ذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ يَا ذَا الطَّولِ وَالإِنْعَامِ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ ظَهْرَ اللَّاجِئِينَ وَجَارَ الْمُسْتَجِيرِينَ وَمَأْمَنَ الخَائِفِينَ.

(اللَّهُمَّ) إِنْ كُنْتَ كَتَبْتَنِي عِنْدَكَ فِي أُمِّ الْكِتَابِ شَقِيّاً أَوْ مَحْرُوماً أَوْ مُقَتَّراً عَلَيَّ فِي الرِّزْقِ فَامْحُ مِنْ أُمِّ الْكِتَابِ شَقَاوَتِي وَحِرْمَانِي وَتَقْتِيرِ رِزْقِي وَأَثْبِتْنِي عِنْدَكَ سَعِيداً مَرْزُوقًا مُوَفِّقاً لِلْخَيْرَاتِ فَإِنَّكَ قُلْتَ وَقَوْلُكَ الحَقُّ فِي كِتَابِكَ الْمُنَزَّلِ عَلَى نَبِيِّكَ الْمُرْسَلِ: {يَمْحُو اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ}


Улуғлик ва Икром соҳиби Аллоҳ! Эй қўли очиқ ва инъом эгаси! Сендан Ўзга илоҳ йўқ! Сен қочқинларга бошпана ва паноҳ изловчиларнинг ҳимоячиси, қўрқувчиларнинг нажоткорисан.

Аллоҳим! Агар уммул китобда менга ризқ ва бахт ёзган бўлсанг, ўша уммул китобдан бахтсизлигим, маҳрумлигим, тор ризқимни ўчириб, менинг қисматимни бахт, кенг ризқ ва яхшиликларга тавфиқ бўлишига ўзгартир! Чунки Сен айтгансан, расул ва набийингга нозил қилган китобингдаги қуйидаги сўз ҳақдир: Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани маҳв қилур ва собит қолдирур. Она китоб Унинг ҳузуридадир (Раъд сураси, 39-оят).

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Арафа куни ушбу 5 амални бажаришни унутманг!

04.06.2025   16120   1 min.
Арафа куни ушбу 5 амални бажаришни унутманг!

1. Дуо қилиш. Бу кун қилинган дуолар энг афзал дуодир.

Солиҳлардан бири айтади: "Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди ёришган тонг каби амалга ошганини кўрдим".

Ўтган солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа кунида ижобат қилинган.


2. Ушбу дуони кўп қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.


3. Аллоҳдан дўзахдан паноҳ сўраш. Бу кундан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!”.


4. Такбири ташриқ айтиш. Бу куннинг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.


5. Рўза тутиш. Бу кун тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Арафа кунингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло сизни бу куннинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД