Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июн, 2025   |   2 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
27 Июн, 2025, 2 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Туркия телеканалларининг Рамазон дастурларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

04.03.2025   11896   1 min.
Туркия телеканалларининг Рамазон дастурларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

Туркиянинг "ТРТ-Аваз" ва "Самарқанд-ТВ" телеканалларининг муборак Рамазон ойи учун мўлжалланган дастурларида Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ҳақидаги кўрсатувлар намойиш этиляпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
 

Мазкур телеканалларнинг муборак Рамазон дастурлари учун айнан Ўзбекистонни танлагани бежиз эмас. Чунки, турк халқи мамлакатимизни "Ота юрт" дея эъзозлайди, муштарак миллий ва диний қадриятларимизнинг асосларини Мовароуннаҳрда деб билади.

 

"ТРТ-Аваз" теканалида намойиш этилаётган "Туркистонда сўзнинг моҳияти", "Самарқанд-ТВ"да тақдим этаётган "Саҳарлик мажлиси" ва "Ифтордан аввал" дастурлари бутун Рамазон ойи давомида "прайм-тайм" вақтида эфирга узатилаётгани эътиборга моликдир.

 

Қайд этиш керакки, дастурлар давомида мамлакатимизнинг тарихий ва муқаддас диний қадамжолари, Мовароуннаҳрда етишиб чиққан ислом оламидаги машҳур олимлар, шунингдек, сўнгги йилларда юртимиздаги қадимий зиёратгоҳларни асраб-авайлаш ва ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар телетомошабинлар эътиборига тақдим этиляпти.

 

Мазкур телелойиҳалар мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш ва юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қиёмат куни улар учун даҳшатли эмас!

25.06.2025   5316   1 min.
Қиёмат куни улар учун даҳшатли эмас!

Қиёмат куни баъзилар ўйлаганидек даҳшатли эмас, балки у Кун аҳдига содиқ бўлган ва ўша Кун учун амал қилганлар учун ажойиб ва гўзал кун бўлади: “Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас” (Анбиё сураси, 103-оят).

Улар қайта тирилганларида  ва фаришталар уларни кутиб турганини кўрганларида, у Кун ажойиб кун бўлади: “Фаришталар уларни: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», – дея кутиб олурлар” (Анбиё сураси, 103-оят).

Улар шодликдан бутун оламга жар солганда у Кун ажойиб кун бўлади: “Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!” (Ҳааққо сураси, 19-оят).