Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Июл, 2025   |   28 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:10
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:53
Хуфтон
21:23
Bismillah
23 Июл, 2025, 28 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Биз билмаймиз, Аллоҳ билади

04.03.2025   5979   1 min.
Биз билмаймиз, Аллоҳ билади

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида бир киши Ар-Риёддан Жиддага чипта олди. Кутиш залида озгина дам оламан, деб ухлаб қолди. Самолётга чиқиш эълонини эшитмади. Уйғонганида эса йўловчилар аллақачон чиқиб бўлган, самолёт эшиклари ёпилган, учишга ҳозирлик бошланган эди.
 

У одам ўзидан хафа бўлиб, жуда муҳим йўлдан қолгани учун ўзини койиб туриб қолди. Бир неча дақиқадан кейин учишга шай бўлган самолётда ёнғин чиқди. Ёнғин самолётни қуршаб олди. Экипаж аэропортга қайтишга уринди. Лекин йўловчиларни қутқариш учун тез ёрдам улгурмади. Афсуски, деярли уч юз нафар йўловчининг бари ҳалок бўлган эди.


Бу мунгли воқеадан қилинадиган хулоса шуки, баъзан шунақа кечикиш ва маҳрум бўлишлар бизни маҳзун қилади. Бир нарсани Аллоҳдан сўраб дуо қиласиз-у, у нарса сиз хоҳлагандай бўлмайди! Ёки кутилмаганда сизга ёқмайдиган ҳодисалар содир бўлиб қолади. Ўшандай пайтларда унутманг – Аллоҳ бизга нима яхши эканини яхши билади. Буни Қуръони каримда биз бандаларига айтиб қўйган:


“…Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси, 216-оят).

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар

Жума куни садақа беришнинг фазилати

16.05.2025   15153   1 min.
Жума куни садақа беришнинг фазилати

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.  

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни соя бўлади;
• инсон вафотидан кейин ҳам ажр-савобни кўпайтириб туради.