Солиҳлар рамазон ойида қуйидаги зикрларни кўп айтардилар:
1. "Лаа илаҳа иллаллоҳу ва настағфируллоҳ”.
2. "Насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".
3. "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу, астағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республикамиздаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда.
Чунончи, Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлимида "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари ўқитувчилари ҳамда масъул ходимлари учун силсилавий онлайн дарслар йўлга қўйилган.
Бугун, 29 апрель куни навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтди. Сабоқларни ZOOM платформасида бўлим бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум ўтказди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати