Муборак рамазони шариф файзидан кун сайин кўнгиллар обод бўлиб бормоқда. Хусусан, Бухоро вилояти имом-хатиб ва ноиблари томонидан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий-маънавий кўмак бериш ишлари ортиб бормоқда.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмонга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси бир мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари ила таомлантирур”, дедилар».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
2024 йилги ҳожилар иштирокида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари этмоқда.
Мавсум бошидан ҳозирга қадар ўтказилган 96 минг 590 та тадбир доирасида 590 382 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри, шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда.
Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати