Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Октябр, 2025   |   19 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:15
Аср
16:05
Шом
17:52
Хуфтон
19:04
Bismillah
11 Октябр, 2025, 19 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

05.03.2025   7788   1 min.
Рамазон
Бошқа мақолалар

Уч гуноҳдан қўрқинг ва улардан узоқлашинг!

10.10.2025   1568   2 min.
Уч гуноҳдан қўрқинг ва улардан узоқлашинг!

Ҳасад – кимгадир Аллоҳ ато қилган неъмат ва ютуққа норози бўлиш, унинг шу неъматдан жудо бўлишини исташдир.

Кўролмаслик (ҳиқд)нинг асосида эса адоват ва хусумат сақлаш, одамлар билан муносабатда орани узишлик ётади.

Ҳасадчи – ҳеч кимни аямайдиган, ҳеч кимга тинчлик бермайдиган, адолатсиз ва бешафқат одамдир.

Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар:

“Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг:

Кибри-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади;

Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак Жаннатдаги таъқиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади;

Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди мазмунда келган, 40/49).

 Аллоҳнинг Ўз пайғамбарлардан бири Сулаймон ибн Довуд алайҳумоссаломга шундай ваҳий жўнатгани ривоят қилинади:

“Ҳеч қачон солиҳ бандаларимни ғийбат қилма ва ҳеч қачон бандаларимдан бирортасига ҳасад қилма!”

Шунингдек, бир тақводор, солиҳ кишининг қуйидаги сўзи машҳур:

“Қачонки Яратган бирор бандасини бағритош душманга гирифтор этмоқни ирода этса, унга ҳасадчини йўлиқтириб қўяди”.

Ҳасад инсоннинг динини ўлдириб, унинг манфаатини қалбидан кетказади, чунки ундан қалбни чулғаб олувчи зулмат ва парда пайдо бўлади.

Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади...” (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Термизий ривояти, “Сифатул Қиёмат” 57, (2512).

Шунинг учун орифлардан бирлари марҳамат қилган эканлар:

“Уч тоифа кишининг дуоси Аллоҳ наздида мақбул эмас: ҳаромхўрнинг, ғийбатчининг ва мўминларга нисбатан ҳиқду ҳасад қилгувчининг”.

Бу тоифаларнинг дуолари мақбул бўлмаслигининг ҳикмати, эҳтимол, Аллоҳнинг ўз бандаларидан бирига марҳамат кўрсатиб берган неъматларини кўролмаганликлари сабабидандир.

Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.