Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Баъзи ота-оналарнинг ҳоллари қизиқ. Ўғиллари 13 ёшга тўлганида телефон бериб қўйишади-да, сўнгра ўғлиларининг ўзгариб қолгани, хулқи ёмонлашгани ва ўзини тутишлари ғарбона бўлиб бораётганидан шикоят қилишади.
Боланинг телефонида эса гуноҳу маъсиятдан иборат бўлган фаҳш каналлар, аҳлоқсиз қўшиқ ва рақслар...
Хўш, энди ундан нимани кутяпсизлар?
Унутмангки, “У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас...” чоғда Аллоҳ сизлардан улар ҳақида сўрайди (Шуаро сураси, 88-оят).