Имом Термизий ва имом Доримийнинг “Сунан”ларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан қимирламайди: умрини қандай ўтказгани, ёшликда нима амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани (ҳақида ва) олган илмига қай даражада амал қилгани тўғрисида”, дедилар.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги олий даражадаги фаол мулоқотлар ва тизимли ишлар натижасида алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан таъкидланди.


Бу каби яқин муносабатлар икки томонлама дўстлик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши алоҳида эътироф этилди.


Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни янада кенгайтиришга аҳдлашиб олинди.


Етакчилар глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.