Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Май, 2025   |   17 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:38
Хуфтон
21:07
Bismillah
15 Май, 2025, 17 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа)

11.03.2025   14922   1 min.
Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа)

Иккинчи ўн кунлиги бошланган Рамазон ойининг сакинати, файз-баракаси, таровати юртимизнинг ҳар гўшасида сезилмоқда.

Хусусан, масжидларимиз ҳар қачонгидан гавжум бўлиб, ўқилаётган таровеҳ намозлари, хатми Қуръонлардан кейин мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилаётган дуолар шарофатидан баҳраманд бўляпмиз. 

Ота-онага  яхшилик қилиш, исрофдан сақланиш, қўшничилик ҳақлари, сахийлик каби таровиҳолди суҳбатлари, хайр-саховат тадбирларидан диллар чарағон бўлмоқда.

Бундай маънавий-маърифий тадбирлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги муфтий ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамда имом-домлаларимиз томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида, кўп масжидларда ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа) Ҳар гўшада шукуҳи бор (Фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Худога хуш келадиган ишларни қилайлик! 

14.05.2025   1821   1 min.
Худога хуш келадиган ишларни қилайлик! 

Дунёда шундай ишлар борки, Аллоҳ таолога суюкли бўлади. Улардан бири кўнгилни шод этиш ҳисобланади.

 

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таолога фарз ибодатлардан кейин энг мақбул иш – мусулмон кишининг кўнглига сурур (хурсандчилик) етказишдир”.   

 

Дарҳақиқат, ўзга кишининг кўнглини олиш, уни хурсанд қилиш хайрли амаллардандир. Ҳазрати Алишер Навоий:

 

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай, дея бежиз айтмаган.

 

Мусулмоннинг кўнглига озор бериш эса, хунук ишлардандир. Бу ҳақда халқимизда: “Дилозордан Худо безор”, деган нақл бор.

 

Аллоҳ таоло барчамизни ўзгаларга озор беришдан сақлаб, Аллоҳ таолога суюкли бўлган ишларни қилишга муваффақ айласин!

 

Руҳиддин Акбаров,

ЎМИнинг
Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими