Самарқанд шаҳрида яшовчи муҳтож ва кекса инсонларнинг ҳолидан хабар олиш бўйича хайрли ташаббус амалга оширилди. Вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбари А.Султонов ва “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби С.Мирзаев ҳамроҳлигида миллати рус бўлган Галашев Дмитрий (1955-й.) ва Воронина Марина онахон (1931-й.) ҳол-аҳвол сўралиб, Рамазон ҳадялари улашилди.
Ташриф чоғида эҳтиёжмандларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Миллатидан қатъи назар, ҳар бир инсонга меҳр-оқибат ва ғамхўрлик қилиш халқимизга хос фазилатдир.
Аллоҳ таоло барча эзгу ишларга барака ато этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Равза — боғ деган маънони билдиради.
Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати