Самарқанд шаҳрида яшовчи муҳтож ва кекса инсонларнинг ҳолидан хабар олиш бўйича хайрли ташаббус амалга оширилди. Вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбари А.Султонов ва “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби С.Мирзаев ҳамроҳлигида миллати рус бўлган Галашев Дмитрий (1955-й.) ва Воронина Марина онахон (1931-й.) ҳол-аҳвол сўралиб, Рамазон ҳадялари улашилди.
Ташриф чоғида эҳтиёжмандларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Миллатидан қатъи назар, ҳар бир инсонга меҳр-оқибат ва ғамхўрлик қилиш халқимизга хос фазилатдир.
Аллоҳ таоло барча эзгу ишларга барака ато этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:10
Сирдарё 05:20
Жиззах 05:20
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:25
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:30
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати