Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2025   |   27 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:47
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2025, 27 Зулқаъда, 1446

Имом Мотуридийнинг буюк мероси жаҳонга танитилади

15.03.2025   8893   1 min.
Имом Мотуридийнинг буюк мероси жаҳонга танитилади

Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти ақидавий ечимлари, бағрикенглик ва мўътадиллик қарашлари билан мусулмон дунёсининг маънавий асосларидан бирига айланган. Шу маънода улуғ айём кунларида эълон қилинган Президентимизнинг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори Имом Мотуридийнинг улкан меросини жаҳонга танитишда катта аҳамият касб этади.


Таъкидлаш жоизки, буюк бобакалонимизнинг 1155 йиллик таваллуд санасини кенг нишонлаш нафақат илмий-маърифий аҳамиятга, балки Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.


Президент қарорида Имом Мотуридийнинг илм-фанга қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мазкур меросни ўрганиш ва уни жамоатчиликка етказиш борасида бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Жумладан, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мотуридийлик таълимоти билимдони” танловини ўтказиш орқали ёш авлодга алломанинг таълимотлари ва илмий меросини етказиш назарда тутилган.


Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимиз бўйлаб Имом Мотуридийнинг таълимотига бағишланган давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этади. Бу ташаббус нафақат юртдошларимизнинг диний-маърифий билимларини бойитишга, балки мотуридийлик таълимотининг жаҳон илмий доираларида кенг тарқалишига ҳисса қўшади.


Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди

16.05.2025   13896   1 min.
Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди

Бугун, 16 май куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Тайлоқ туманидаги “Ўрта” масжидга борди. Домла жума намозидан олдин “Камтарга камол, манманга завол” мавзусида маънавий-маърифий маъруза қилди.


Маърузада инсоннинг ички камолотга эришишида камтарликнинг нақадар муҳим экани, манманлик ва кибр каби хулқларнинг инсон ва жамият учун келтириши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ислом ахлоқ-одобининг олий қоидалари, нафсни тарбиялаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва инсофни қарор топтириш каби мавзулар кенг ёритилди.


Жума намозини ўқиш асносида юрт тинчлиги, эл-юрт фаровонлигини сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди
Ўзбекистон янгиликлари