Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448

​ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ энг КАТТА 33 та САБАБИ

17.03.2025   17917   18 min.
​ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ энг КАТТА 33 та САБАБИ

 ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ

энг КАТТА 33 та САБАБИ

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят);

Z «Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон сураси 31/14 оят);

Z «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт: “Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси 17/23-24);

Z «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир» (Бақара сураси 2/215 оят).

  

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯ Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:

–     менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;

–     Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;

–     ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган; 

¯ Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади”; 

¯ Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!” (Имом Аҳмад ривоятлари).

 

ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:

 

è «Ота-она рози – Худо рози!». 

è «Яхши ўғил ота молини бийлар,

Ёмон ўғил ота молини сочар».

 

è «Яхшига қилсанг яхшилик –

Ҳам айтади, ҳам қайтади.

Ёмонга қилсанг яхшилик –

На айтади, на қайтади». 

 

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ,

БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИ,

БИРИ ИККИ БЎЛМАСЛИГИ ва

МУҲТОЖ, ҚАШШОҚ, КАМБАҒАЛ БЎЛИШЛИГИ га

ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 33 та САБАБ:

1)   ОТА-ОНАНИНГ ҳақларига дуо қилмаслик.

2)   ОТА-ОНАНИ беҳурмат қилишлик.

3)   ОТА-ОНАНИ кўнгилларини оғритишлик.

4)   ОТА-ОНАНИНГ хизматларини қилмаслик.

5)   ОТА-ОНАНИНГ дуоларини олмаслик.

6)   ОТА-ОНАГА оқ бўлишлик.

7)   ОТА-ОНАНИНГ номларини айтиб чақиришлик.

8)   ОТА-ОНАГА итоатсизлик.

9)   ОТА-ОНАНИ беписанд қилишлик.

10)   Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.

11)   Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.

12)   Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтишлик.

13)   Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юришлик.

14)   Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.

15)   Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.

16)   Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.

17)   Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.

18)   Озига шукр қилмаслик.

19)   Бир инсонни хафа қилишлик.

20)   Олим-уламоларни хўрлашлик.

21)   Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.

22)   Ахлоқсизлик.

23)   Илмсизлик.

24)   Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.

25)   Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.

26)   Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

27)   Бир кишидан қарздор бўлишлик.

28)   Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

29)   Беҳаёлик.

30)   Бесабрлик.

31)   Дангасалик.

32)   Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.

33)   Ёлғон гапиришлик.

 

Меҳрибон Парвардигоримиз ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Ўзи буюрган, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

 Иброҳимжон домла Иномов

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сиз энг бой одамсиз!

10.08.2026   4633   1 min.
Сиз энг бой одамсиз!

Инсоннинг феъли қизиқ: биз кўпинча ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриб, қўлимиздаги бебаҳо неъматларни одатдаги ҳолдек қабул қиламиз. Ваҳоланки, биз оддий деб билган қулайликлар, соғлиқ ва бошқа имкониятлар сайёрамизнинг миллионлаб аҳолиси учун энг катта орзу ҳисобланади.


Жумладан, бугунги тонгни дунё бўйича 174 мингга яқин инсон қарши ололмади. Айни дамда 50 миллиондан ортиқ одам саратон касаллиги билан курашмоқда. 300 миллион инсон ранглар жилосини кўриш бахтидан маҳрум. 400 миллионга яқин киши эса эшитиш мосламаларисиз дунё товушларини эшита олмайди. 770 миллиондан ортиқ катта ёшдаги инсон ҳанузгача ўқиш ва ёзишни билмайди. 2,5 миллиарддан зиёд аҳоли глобал ахборот ва интернет имкониятларидан узилган ҳолда яшамоқда. 6,5 миллиард инсон эса самолётда умуман учиб кўрмаган...


Бу рақамлар шунчаки қуруқ кўрсаткичлар эмас. Улар ортида миллионлаб инсонларнинг ана шундай аянчли тақдири ётибди.
Агар сиз ҳозир ушбу матнни ўқий олаётган, атрофдаги ранглар ва товушларни ҳис қилаётган, энг муҳими, янги кунни соғ-омон яшаётган бўлсангиз, демак, сиз сайёрадаги энг бахтли инсонлардан бирисиз. Шундай экан, турмуш ташвишларидан нолишни тўхтатинг. Ён-атрофга боқинг: сиз яшаётган бугунги кунга кимлардир етмади. Демак, ҳар бир хотиржам олинган нафас, ҳар тинч отган тонг учун Яратганга ҳамдлар айтиб, шукроналик кайфияти билан яшанг. Чунки сиз энг бой одамсиз!
 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

 

Ибратли ҳикоялар