Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали ҳамда филиал тасарруфидаги “Шоҳи Зинда” зиёратгоҳи мутасаддилари ҳамкорлигида хайрия тадбири ташкил этилди.
Саховатпеша, жўмард ҳомийларни жалб қилган ҳолда ўтказилган тадбир давомида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи, моддий ёрдамга жуда муҳтож, бемори бор 40 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия сифатида берилди.
Бундан ташқари, моддий томондан қийналган бир қанча оилаларга ҳомийлар томонидан пул маблағлари ҳам хайрия сифатида топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:
- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?
Отанг деди:
- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!
Жума куни салавотни кўпайтиринг!
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.