Рамазон – хайру саховат ойи. Бу муборак ойда қилинган хайр-эҳсонларга улуғ ажрлар битилади.
Урганч тумани бош имом-хатиби Муҳаммадамин домла Муҳаммад Зариф ўғли ҳомийларни жалб қилган ҳолда Урганч туманидаги "Мурувват уйи"да яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ифторлик дастурхони ёзди.
Ифторлик сўнгида юртимиз тинч, аҳолимиз фаровон бўлишини Яратгандан сўраб, хайрли дуолар қилинди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. Ҳаттоки, уларнинг гуноҳлари қолмасдан Аллоҳ таолога йўлиқишади", дедилар (Имом Термизий ривояти).