Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Октябр, 2026   |   19 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:52
Пешин
12:12
Аср
15:39
Шом
17:24
Хуфтон
18:38
Bismillah
30 Октябр, 2026, 19 Жумадул аввал, 1448
Мақолалар

Ҳайитлик

25.03.2025   20833   2 min.
Ҳайитлик

Ҳайитда ота ўғлига оёқ кийим олиб бериш учун бозорга олиб борди. Дўконда ўғли бир оёқ кийим ёққандай бўлди. Шу пайт дўкон ёнидан бир бола нарса сотиб ўтиб қолди. У дўконга мўралаб, сотаётган егулигидан олишга чорларкан, отаси оёқ кийим олиб бераётган болага ҳавасланиб қараб қолди. Ота ўғлининг эътибори тенгдошига тушганини кўрди. Ўғли унинг эскириб кетган кийим-бошига қараб, ачинганини сезди. Боягина ўзига ёққан оёқ кийимни кийиб, шодланган чеҳраси маюслашди.

Ота ўғлидан: “У болани ҳам хурсанд қилмоқчимисан?”, деб сўради. Ўғлининг юз-кўзлари қувончдан порлади: “Отажон! Унга ҳам шу оёқ кийимдан олиб берасизми?” дея отасини қучоқлаб миннатдорлик билдирди. Ота нарса сотиб юрган болани чақирди. Ўғлига олиб берган оёқ кийимдан унга ҳам олиб, кийдирди. Бола олдинига ишонқирамади.

Сўнг хурсанд бўлганидан йиғлаб юборди. Бу саховатли амакига раҳмат айтиб, қўлини ўпмоқчи бўлди. Амаки эса унинг бошини силаб: “Ҳайит муборак бўлсин, болам!” деди. “Сизга ҳам байрам муборак бўлсин, пулларингиз бундан ҳам кўпайсин!” дея тезда жавоб қайтарди бола. Ота зимдан ўғлига қаради. Унинг хурсандлигини кўриб, Аллоҳ таолога шундай салим қалбли фарзанд бергани учун шукроналар айтди. Ўйлаб қараса, у ўғлига ҳайитлик учун бир оёқ кийим олиб берибди. Ўғли эса унга бебаҳо нарсалар – яхшилик қилишнинг ҳузури ва шукроналик туйғусини ҳадя қилибди.

Ҳақиқий ҳайитликни Аллоҳ таоло учовларига ҳам ато этибди.
 

Яхшилик қилиш бандани жаннатга олиб бориши Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда жуда кўп айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини биродарига раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди”, деганлар. 


Акбаршоҳ Расулов

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди

28.10.2026   29817   1 min.
30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди

Хоразм вилояти сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб, устоз ва талабалар билан учрашув ўтказдилар.
 

Мулоқотда Муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар. Жумладан, диний таълим сифатини тубдан такомиллаштирилгани, янги диний таълим муассасаларининг ташкил этилгани, Тошкент ислом институтида магистратура йўлга қўйилгани, тизимдаги 50 дан ортиқ педагог-ўқитувчиларнинг илмий даражаларга (PhD ва DSc) эга бўлгани, шунингдек, етакчи хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяётгани алоҳида эътироф этилди.


Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари илм олиш фазилати, вақтнинг ғаниматлиги, дин ва Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда соҳага садоқат масалаларида талаба-ёшларга гўзал ваъз-насиҳатлар қилдилар. Энг қувонарлиси, бир гуруҳ фаол, илмга чанқоқ ва қори бўлган иқтидорли талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилиши маълум қилиниб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
 

Тадбир якунида Муфтий ҳазратлари томонидан диний таълим тизимини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўплаб малакали шогирдлар етиштиргани учун 30 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган мадраса мудири Давронбек домла Абдуқодировга “Ҳаж – 2027” йўлланмаси тантанали равишда топширилди.



Мадрасадаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва янги барпо этилаётган талабалар турар жойи билан яқиндан танишилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди 30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди
Ўзбекистон янгиликлари