ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Бир-бирингизни севинг. Жудолик огоҳлантиришсиз келади. Бир-бирингиздан ҳол-аҳвол сўраб туринг. Чунки ҳеч ким охирги сўзлашув сўнгги бор дийдор қачон эканини билмайди. Ўзаро кўнгилларингизни кўтаринглар. Кейин афсус, деган билан кетганни ортга қайтариб бўлмайди. Ёдингизда тутинг, ҳаётлик чоғида ширин сўз айтмоқ, маййит пешонасини ўпмоқдан кўра яхшироқдир".