Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Ноябр, 2025   |   29 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:54
Қуёш
07:17
Пешин
12:14
Аср
15:19
Шом
17:04
Хуфтон
18:20
Bismillah
20 Ноябр, 2025, 29 Жумадул аввал, 1447
Янгиликлар

Устозлар ибрати

27.03.2025   9428   1 min.
Устозлар ибрати

Энг улуғ ғоямиз:  Жаҳолатга қарши — маърифат" 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Учтепа туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари  Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида Чилонзор туманидаги 164- мактаб фаоллар залида "Жаҳолатга қарши маърифат" ва  "Рамазон ойи фазилатлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  
Учрашув давомида  ёшларни камолотида илм олишнинг муҳимлиги мавзусида шунингдек, ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, турли экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик ҳақида тўхталиб ўтилди.
Мазмунли маъруза давомида фарзандларни соғлом эътиқодли ва билимли қилиб тарбиялашда ҳар бир ота-онанинг ўрни муҳимлиги борасида  фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида,  ижтимоий, ақидавий масалаларга доир берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

https://t.me/marifiymarkaz/6410 

Устозлар ибрати Устозлар ибрати Устозлар ибрати Устозлар ибрати Устозлар ибрати
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти

19.11.2025   415   2 min.
Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти 

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи" китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон Кадиров, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи И.Зухриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов, Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, диний соҳа вакиллари ҳамда зиёлилар иштирок этди.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари асарнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов китобнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  
Уламолар китобдаги ҳикматлар инсонни самимият, тақво, яхшилик ва қалб поклигига чорлашини қайд этиб, ушбу асар кенг китобхонлар учун муҳим маънавий манба эканлигини урғуладилар.
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими", "Ёшларга насиҳатим" номли китоблари ҳақида ҳам тўхталиб, исломий илмлар соҳасида юзага келадиган турли ихтилофларни илмий, мувозанатли ва далилларга асосланган тарзда ёритиб бериши билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, асарда фиқҳ ва ақиданинг энг муҳим масалаларидаги турлича қарашлар сабаблари, уларнинг манбалари ҳамда ечимлари кенг ва тушунарли услубда баён қилингани, “Ёшларга насиҳатим” китоби эса ёшлар учун маънавий раҳбар, тарбия манбаи ва жамиятга фойдали инсон бўлиш йўлидаги қўлланма экани таъкидланди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти