Тошкент ислом институтида талаба қизлар ӯртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафардан талаба қизлар жамланган 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди.
Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар. 1-ўрин “Пешқадамлар” гуруҳи, 2-ўрин “Улун нуҳа” гуруҳи, 3-ўрин “Фотима Самарқандия” гуруҳи, 4-ўрин “Сабиқот” гуруҳига насиб этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши айтадилар: Бир кампир Набий сoллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот менинг ҳузуримда эдилар.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам унга: — «Сиз кимсиз?» — дедилар. У: — «Мен Жусама ал-Музанийяман», — деди.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам: — «Йўқ, сиз — Ҳасона ал-Музанийясиз! Ўзингиз қандайсиз? Аҳволларингиз қандай? Биз кетгандан кейин қандай яшаяпсизлар?» — дедилар. У: — «Яхшимиз, отам ва онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам», — деди.
Кампир чиқиб кетгач, мен дедим: — «Ё Расулуллоҳ, шу кампирга бунчалик илиқ муносабат кўрсатмасангиз?» Шунда у зот: — «У Хадича замонида уйимизга келиб турар эди. Эски танишлар билан чиройли муомала қилиш иймондандир», дедилар.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ