Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июн, 2025   |   29 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
25 Июн, 2025, 29 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади

28.03.2025   10646   1 min.
Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида адо этдилар. 


Жума намозидан олдин Муфтий ҳазратлари жомега йиғилган жамоатни яқинлашиб келаётган Рамазони шариф билан қутлаш баробарида “Силаи раҳмни узманг!” мавзусида суҳбат қилиб бердилар. 


Муфтий ҳазрат маъруза давомида Рамазон ойи ҳам ниҳоялаб бораётгани, шу боис ажру савоблар кўпайтириб бериладиган онларни ғанимат билиб, хайрли амалларни кўпроқ қилиб қолишимиз лозимлиги, ушбу хайрли ишларнинг энг афзали қариндош уруғларга, яқинларга қилингани эканини баён этдилар.  


Мавъиза асносида Қуръон каримдаги: “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар...” деган ва оят давомида буларнинг мукофоти сифатида: “... айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир”, (Раъд, 22-23) деган мазмундаги ояти карималар шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан шарҳлаб берилди.  


Гўзал суҳбат охирида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таоло барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади Қариндошларга яхшилик қилиш умрни узоқ, ризқни кенг қилади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хато – банданики

24.06.2025   7558   1 min.
Хато – банданики

Бир йигит масжидга келиб бироз ўтиргач, имомга эътироз билдирди: 
 

– Энди масжидга келиб ўтирмасак ҳам бўларкан...


Имом ундан нима учун бундай деганининг сабабини сўради. Йигит ён-атрофдаги ҳамма одам телефонга қараб ўтиргани, баъзилари ўзаро гаплашаётгани учун шу гапни гапирганини айтди.


Имом бироз ўйлаб тургач, бундай деди:

– Яхши, эътирозинг ўринли. Мен бу ҳақда одамларга эслатиб турибман. Лекин сен энди масжидга келмоқчи бўлмасанг бир иш қилиб кет.


Йигит рози бўлди. Имом унга бир пиёлани тўлдириб сув берди ва шу сувни бир томчи ҳам тўкмасдан масжиднинг ичини бир айланиб чиқишини илтимос қилди. Йигит бор диққат-эътиборини жамлаб, оҳиста қадамлар билан, икки кўзини пиёладан узмаган ҳолда вазифани муваффақиятли адо этди.


Имом унга деди:

– Баракаллоҳ! Энди менга айт-чи, сен шу топшириқни бажараётганингда кимлар гапириб ўтирди, кимлар телефонига қаради?


Йигит жавоб берди:

– Мен қаердан билай, ахир бутун диққатим сувни тўкиб қўймасликда эди.


Имом деди:

– Ана кўрдингми? Сен топшириқни бажараётганингда бутун фикру ҳаёлингни бир жойга жамладинг. Аллоҳнинг ҳузурида турганимизни ҳис қилиб, хаёлимизни ибодатга, Унинг зикрига қаратсак, бошқаларнинг хатосини кўришга вақтимиз ҳам қолмайди. Албатта, кимдир хато қилса бу сенинг ҳидоятдан юз буриб кетишингга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки хато динники ё масжидники эмас, балки банданики...


Йигит ўйлаб кўриб, хато қилганини тушунди. Кейинги жамоат намозларида хушу билан қатнашишда давом этди. 


Акбаршоҳ РАСУЛОВ