Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448
Видеолар

Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи

29.03.2025   6759   1 min.

2025 йил 27 март куни Сурхондарё вилояти Кумкургон туманида истиқомат қилувчи 1122 нафар кам таъминланган, имконияти, чекланган, боқувчисини йўқотган  Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти Кумкургон тумани 
матбуот хизмати

ВИДЕО
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бугунги эътибор – эртанги натижа

17.08.2026   16655   1 min.
Бугунги эътибор – эртанги натижа

Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирокида Қувасой шаҳрида хайрия тадбир ўтказилди. Унда 33 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 нафар болажонга эса ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар ҳадя қилинди.

Тадбирда фарзандлар учун муносиб шароит яратиш эзгуликнинг энг гўзал кўринишларидан бири экани, бугун ёш авлоднинг билими ва камоли учун қилинган ҳар бир хайрли амал эртанги кун тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши таъкидланди.

Бундай тадбирлар, шунингдек, Бувайда туманидаги «Катта маҳалла» масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан 70 нафарига мактабда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари тарқатилди. Болажонлар мустақиллик байрами ҳамда бошланажак янги ўқув йили билан муборакбод этилди.

Илм ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Фарғона шаҳридаги "Хўжамбердибой", Сўх туманидаги "Султон Маҳмуд" масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилмоқда.

ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа
Янгиликлар