Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

02.04.2025   10273   1 min.
Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг масжидларда хавфсизлик техникасига риоя қилишга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжид мўмин-мусулмонлар ибодат қиладиган жамоат жойи бўлгани туфайли унинг хавфсизлигини таъминлаш доимо долзарб вазифа экани таъкидланди. Жумладан, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва буларга туташ ҳудудларда техник жиҳатдан осойишталикни таъминлаш устувор масала эканига алоҳида урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ҳудудлардаги барча масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, жумладан, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари ва қозонхоналарни тўлиқ  назоратдан ўтказишни тегишли масъулларга топширдилар. Шунингдек, янгидан бунёд этилаётган ва жорий таъмирланаётган жомеларда қурилиш-архитектура меъёрларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари келгyсида Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида бўлгани каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, масжид маъмуриятининг масъулиятини ошириш, ҳар бир объект ва техник хизмат кўрсатиш қурилмаларига алоҳида жавобгар шахс тайинлаш юзасидан кўрсатмалар бердилар. Шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг мунтазам назоратидан ўтказиб туриш муҳимлигини билдирдилар.
Мамлакатимизда жойлашган масжидларда хавфсиз шароит яратиш, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш талабларини назорат қилишга оид Диний идора бўйруғини бажариш алоҳида таъкидланди.

Баён этилган топшириқ ва кўрсатмалар республиканинг барча худудларидаги имом-хатибларга ҳам етказилиб, ижроси назоратга олингани  маълум қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хато – банданики

24.06.2025   971   1 min.
Хато – банданики

Бир йигит масжидга келиб бироз ўтиргач, имомга эътироз билдирди: 
 

– Энди масжидга келиб ўтирмасак ҳам бўларкан...


Имом ундан нима учун бундай деганининг сабабини сўради. Йигит ён-атрофдаги ҳамма одам телефонга қараб ўтиргани, баъзилари ўзаро гаплашаётгани учун шу гапни гапирганини айтди.


Имом бироз ўйлаб тургач, бундай деди:

– Яхши, эътирозинг ўринли. Мен бу ҳақда одамларга эслатиб турибман. Лекин сен энди масжидга келмоқчи бўлмасанг бир иш қилиб кет.


Йигит рози бўлди. Имом унга бир пиёлани тўлдириб сув берди ва шу сувни бир томчи ҳам тўкмасдан масжиднинг ичини бир айланиб чиқишини илтимос қилди. Йигит бор диққат-эътиборини жамлаб, оҳиста қадамлар билан, икки кўзини пиёладан узмаган ҳолда вазифани муваффақиятли адо этди.


Имом унга деди:

– Баракаллоҳ! Энди менга айт-чи, сен шу топшириқни бажараётганингда кимлар гапириб ўтирди, кимлар телефонига қаради?


Йигит жавоб берди:

– Мен қаердан билай, ахир бутун диққатим сувни тўкиб қўймасликда эди.


Имом деди:

– Ана кўрдингми? Сен топшириқни бажараётганингда бутун фикру ҳаёлингни бир жойга жамладинг. Аллоҳнинг ҳузурида турганимизни ҳис қилиб, хаёлимизни ибодатга, Унинг зикрига қаратсак, бошқаларнинг хатосини кўришга вақтимиз ҳам қолмайди. Албатта, кимдир хато қилса бу сенинг ҳидоятдан юз буриб кетишингга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки хато динники ё масжидники эмас, балки банданики...


Йигит ўйлаб кўриб, хато қилганини тушунди. Кейинги жамоат намозларида хушу билан қатнашишда давом этди. 


Акбаршоҳ РАСУЛОВ