Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Ёмонлик қилганга яхшилик тиланг!

03.04.2025   4033   1 min.
Ёмонлик қилганга яхшилик тиланг!

Бир ўсмир йигит бекатда ўтирган отахоннинг олдига келиб, “Ассалому алайкум отахон, мени эслай оласизми?” деб сўради. Отахон: “Йўқ, эслай олмадим, биз танишмизми?” деб жавоб қилди. Бир неча ой аввал шу бекатга келган автобусга бирга чиққандик.

Суҳбат жараёнида сиз Аллоҳга ишонишингизни айтдингиз. Мен сизга қўполлик қилиб, устингиздан кулдим. Кейин бу ишимдан уялдим, аммо сиздан кечирим сўрамадим.
 

Отахон жим бўлиб қолди. Ўсмир йигит гапида давом этди: “Ўша куни кечаси отам оламдан ўтиб қолди. Ҳаётим ўзгариб кетди. Қуръон ўқишни ўргандим. Энди эса, Аллоҳ яна сизга дуч қилиб, фурсат берди. Ўшанда қилиғимдан ранжиган бўлсангиз-да, ёмон гапирмадингиз. Ҳозир сиздан узр сўрамоқчиман”.


Отахон унга табассум билан қаради: “Биласанми, ўша куни ҳаққингга Аллоҳдан ҳидоят сўраган эдим. Ҳечам ёмон тилак қилмагандим. Балки ўша куни ҳаққингга қилган дуоим ижобат бўлгандир”, деди.


Хулоса шуки, кимдир сизни хафа қилса бирданига уни дуоибад қилманг. Балки мазлумнинг дуоси қабул бўладиган дамларда Аллоҳдан унга ҳидоят, ҳуснихулқ сўранг. Зеро, қўлларимизни дуога очар эканмиз, тилагимизнинг баракаси, албатта, ўзимизга ҳам тегади. Аллоҳ таоло Каломида шундай марҳамат қилади: “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” (Анъом сураси, 160-оят). 


Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар

Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

23.06.2025   3049   1 min.
Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Йиғилиш аввалида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамроҳлигида Ислом цивилизацияси маркази биноси ва мажмуанинг иккинчи қаватида жойлашган халқаро ташкилотлар учун ажратилган махсус жой билан танишди. 
 

Марказда давом этаётган йиғилиш доирасида эса ТУРКСОЙ ва Марказ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 

Илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар ва лойиҳалар ижрочилари иштирокида ўтказилаётган йиғилиш доирасида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда.


Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда