Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди

14.04.2025   6812   1 min.
Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди

Боғот туманида жойлашган “Мир Ҳошим бобо” жоме масжидини қайтадан қуриш учун тамал тоши қўйилган эди.

Шу йил 12 апрель куни мазкур масжиднинг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, тумандаги имом-хатиблар, мутасаддилар, маҳалла фаоллари ва нуроний отахонлар иштирок этди. 


Уламоларимиз: "Бирор ҳудудда масжид барпо этилса, шу масжиднинг баракаси бутун аҳолига татийди. Шу ерга файз, унум ва барака инади", дейишган. 

Аллоҳ таоло янги жоме тез орада мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини насиб этсин. Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётганлардан Роббимиз рози бўлсин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хато – банданики

24.06.2025   3080   1 min.
Хато – банданики

Бир йигит масжидга келиб бироз ўтиргач, имомга эътироз билдирди: 
 

– Энди масжидга келиб ўтирмасак ҳам бўларкан...


Имом ундан нима учун бундай деганининг сабабини сўради. Йигит ён-атрофдаги ҳамма одам телефонга қараб ўтиргани, баъзилари ўзаро гаплашаётгани учун шу гапни гапирганини айтди.


Имом бироз ўйлаб тургач, бундай деди:

– Яхши, эътирозинг ўринли. Мен бу ҳақда одамларга эслатиб турибман. Лекин сен энди масжидга келмоқчи бўлмасанг бир иш қилиб кет.


Йигит рози бўлди. Имом унга бир пиёлани тўлдириб сув берди ва шу сувни бир томчи ҳам тўкмасдан масжиднинг ичини бир айланиб чиқишини илтимос қилди. Йигит бор диққат-эътиборини жамлаб, оҳиста қадамлар билан, икки кўзини пиёладан узмаган ҳолда вазифани муваффақиятли адо этди.


Имом унга деди:

– Баракаллоҳ! Энди менга айт-чи, сен шу топшириқни бажараётганингда кимлар гапириб ўтирди, кимлар телефонига қаради?


Йигит жавоб берди:

– Мен қаердан билай, ахир бутун диққатим сувни тўкиб қўймасликда эди.


Имом деди:

– Ана кўрдингми? Сен топшириқни бажараётганингда бутун фикру ҳаёлингни бир жойга жамладинг. Аллоҳнинг ҳузурида турганимизни ҳис қилиб, хаёлимизни ибодатга, Унинг зикрига қаратсак, бошқаларнинг хатосини кўришга вақтимиз ҳам қолмайди. Албатта, кимдир хато қилса бу сенинг ҳидоятдан юз буриб кетишингга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки хато динники ё масжидники эмас, балки банданики...


Йигит ўйлаб кўриб, хато қилганини тушунди. Кейинги жамоат намозларида хушу билан қатнашишда давом этди. 


Акбаршоҳ РАСУЛОВ