Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Июн, 2026   |   14 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:11
Қуёш
04:52
Пешин
12:26
Аср
17:33
Шом
19:54
Хуфтон
21:28
Bismillah
01 Июн, 2026, 14 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

“Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди

15.04.2025   22940   1 min.
“Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди

Бугун, 15 апрель куни “Ҳаж-2025” мавсумига тайёргарлик кўриш, уни намунали ва тартибли ташкил этиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан борувчи ҳаж зиёратчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинар бўлиб ўтди.
 

Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра маркази бошлиғи Мақсуд Каримов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчилигида олиб борилди.
 

Ўқув семинарда гуруҳ раҳбарларига ҳаж амалларини адо этишнинг шаръий қоидалари, унинг фарз, вожиб, суннатлари, эҳромга кириш, тавоф ва саъй қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж мавсуми давомида ман этилган амаллардан сақланиш, шунингдек, Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларидаги муборак жойларни зиёрат қилиш одоблари ҳақида суҳбат олиб борилди.
 

Шунингдек, гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга муборак сафар давомида яратилган шароитлар, тиббиёт хизмати, меҳмонхона тартиб-қоидалари, сафарга бориб келишдаги барча тартиб-интизомлар ҳақида маълумотлар айтиб ўтилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларига керакли жавоблар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

“Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик бўйича  ўқув семинарлар бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ғафлатда қолманг! Арафа куни тутилган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат

14.06.2024   32015   1 min.
Ғафлатда қолманг! Арафа куни тутилган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат
2026 йил 26 май сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:16

Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:49

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

 Даврон НУРМУҲАММАД