Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июн, 2025   |   11 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:57
Хуфтон
21:34
Bismillah
07 Июн, 2025, 11 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Инсонийликнинг гўзал намунаси

17.04.2025   11687   2 min.
Инсонийликнинг гўзал намунаси

Ҳар бир инсон орзу билан яшайди. Шу орзусига етишиш учун тинмай ҳаракат қилади.
 

Баъзан дуч келаётган муаммоларни ечишда ўзининг имкони бўлмаса, тегишли ташкилотлар эшигини қоқади.


Ҳар чоршанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликларда фуқаролар қабул куни деб эълон қилинган.


Бугун, 16 апрель куни ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигига турли масалалар юзасидан бир неча кишилар мурожаат қилиб келдилар.


Мурожаатлар орасида оилавий, масжидларга оид масалалар, диний саволлар, моддий ёрдам сўралганлари ҳам бор.


Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов фуқароларни илиқ кутиб олиб, уларга зарур тавсия ва кўмаклар берди. 


Фуқаролар қабулдан мамнун бўлиб, илиқ кутиб олинганидан, ўзларини қийнаган масалалар ечим топганидан шод бўлишди. Бу хайрли ишларнинг бошида турган барча азиз инсонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.


Шундай қабулларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари бош имом-хатиблари ҳам амалга оширдилар.

* * * 

Буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний «Жавоҳирот» китобида инсонийлик фазилатини қуйидагича таърифлайди: «Инсонийлик,  яъни мурувват  кишининг ўзи, уруғ аймоғи ва ўз аҳволига таъсир этиш билан чегараланади.


Мардлик, мурувват эса ундан ҳам устун туриб, ўзидан ташқарига ҳам ўтади. Мурувватли мард киши ўзидаги ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.


Агар у одамларнинг осойишталиги деб машаққатларга чидаса, зиқналик қилмасдан, бошқаларга насиб этмай, унга ато қилинган нарсаларни бировларга берса, бундай одам ўшандай қудрат билан шуҳрат топган мард киши саналади; у ўзининг ҳалимлиги, мулойимлиги, иродаси мустаҳкамлиги, чидамлилиги, камтаринлиги туфайли, улуғворлиги билан танилиб, гарчи у шу мартаба аҳлидан бўлмаса ҳам, олий даражага кўтарилади. У насл насаб жиҳатидан эмас, балки ҳақли равишда (ўша сифатлари билан) эҳтиром қилинади».


Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Инсонийликнинг гўзал намунаси Инсонийликнинг гўзал намунаси Инсонийликнинг гўзал намунаси Инсонийликнинг гўзал намунаси Инсонийликнинг гўзал намунаси Инсонийликнинг гўзал намунаси Инсонийликнинг гўзал намунаси
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?

28.06.2023   10060   1 min.
Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?

1. Аввало “Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим” дейилади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.

3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.

4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.

5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Мақолалар