Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2026   |   9 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:38
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2026, 9 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

То ҳаёт экансиз...

18.04.2025   16732   1 min.
То ҳаёт экансиз...

Тирикмисиз? Ҳаётнинг қадрига етинг. 
 

Чарчадингизми? Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг дам олинг, тафаккур қилинг! 
 

Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, ўрнингиздан туринг. 
 

Сиздан сўрасалар, ўйланмай бераверинг. Зеро, ҳамма нарса Аллоҳники. Аллоҳ вақтинчалик сизга бериб турибди, холос. Ўрни бўлса, муҳтожларга улашиб, савобини олиб қолинг. 
 

Сизни қадрламасалар хафа бўлманг, қадрлашларини сўраманг ҳам. Аммо шаънингиз топталган жойда қолманг. 
 

Ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг. Ҳаёт синовлари олдида енгилманг. Курашиб яшанг. То ҳаёт экансиз, ҳар бир неъматнинг шукрини қилинг. Бу фоний оламда ҳаммаси синов эканини эсдан чиқарманг. 

Акбаршоҳ Расулов

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш

27.01.2026   1415   1 min.
Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш

Юртимизда эътиқод эркинлиги Конституция билан мустаҳкамланган ва диний бағрикенглик сиёсатини давом эттирилиши таъкидланди.

Лекин бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшларимиз онгини заҳарлашга уриняпти. Фақат жазо ва тақиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслиги таъкидланди.   

Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш.   

Бундан буён пойтахтнинг ҳар бир туманида “Қайтарув гуруҳлари” фаолияти доимий асосда ташкил қилинади.   

Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.   

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.  

ЎзА

Ўзбекистон янгиликлари